locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Таэквондо бўйича терма жамоамиз ярим финалда

Ўзбекистонлик йигитлар Универсиадада медаллар учун курашни давом эттиради
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Арда Гюлер “Реал”нинг янги 10-рақамли футболчисига айланди
Расм: Instagram

Германияда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон ёзги Универсиадасида таэквондо бўйича мусобақалар қизғин паллага кирди. Бугун, 23 июл куни WT йўналишидаги жамоавий дастурда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси (Аҳмедов, Туробов, Мавлонов) 1/8 финалда Туркияни 2:0 ҳисобида (24:22, 19:8) мағлуб этди.

Чорак финалда эса ҳамюртларимиз Эквадор устидан ҳам ишончли 2:0 (31:12, 27:5) ҳисобида ғалаба қозонди.

Эндиликда жамоамиз ярим финалда баҳс олиб боради ва медаллар учун курашни давом эттиради.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг