Қаҳрамон Жалилов Самарқандда регбини ривожлантиришни муҳокама қилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
Ўзбекистон Регби федерацияси Бош котиби Қаҳрамон Жалилов ишчи ташрифи доирасида Самарқандга борди ва вилоятда регби спорт турини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Диqqat марказида — олий таълим муассасалари талабалари орасида регбини оммалаштириш масаласи бўлди.
Вилоят спорт бошқармасида ўтказилган учрашувда қуйидаги устувор йўналишлар кўриб чиқилди:
• Мураббийлар малакасини ошириш
• Ҳакамлар тайёргарлиги ва сифатини яхшилаш
• Мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш
Бугунги кунда Самарқанд шаҳри, шунингдек Самарқанд, Тойлоқ ва Паяриқ туманларида ушбу спорт турини тарғиб қилиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор