locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арал» футзалчилари муносиб тақдирланди

"Aral QQGaz" футзал жамоаси аъзолари қимматбахо совғалар билан тақдирланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Арал» футзалчилари муносиб тақдирланди
Фото: Ўзбекистон футзали

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев янги мавсум олдидан «Арал» футбол жамоаси ҳамда мамлакат биринчилигида муносиб иштирок этиб, бронза медалларига сазовор бўлган «Aral QQGaz» футзал жамоаси аъзолари билан учрашди. Учрашувда Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Ерманов ҳам иштирок этди.

Ўтказилган тадбирда Республика раҳбарияти спортчиларга яратилаётган шароитлар, миллионлар ўйинини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан қизиқди. Маҳаллий ва республика миқёсида ўтказилаётган мусобақаларда қорақалпоқ спортчиларининг эришилаётган юқори натижалари ҳудудда ўсиб келаётган ёшларни ҳар томонлама соғлом, баркамол этиб тарбиялаш йўлида муҳим аҳамият касб этиши ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда илк марта иштирок этишига қарамасдан Ўзбекистон биринчи лигаси мусобақасида муносиб иштирок этиб, учинчи ўринни эгаллаган "Aral QQGaz" футзал жамоаси аъзолари қимматбахо совғалар билан тақдирланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг