locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Анвар Анваров Шанхайдаги «Олтин лига» босқичида мавсумдаги энг яхши натижасини қайд этди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Анвар Анваров Шанхайдаги «Олтин лига» босқичида мавсумдаги энг яхши натижасини қайд этди
Расм: Olympic.uz Анвар Анваров

Хитойнинг Шанхай шаҳрида енгил атлетика бўйича «Олтин лига» мусобақасининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон вакили, Париж–2024 Олимпиадаси иштирокчиси Анвар Анваров узунликка сакраш баҳсларида иштирок этди.

24 ёшли Анваров мавсумдаги энг яхши натижасини қайд этиб, 7,97 метрга сакради. Бу кўрсаткич унга тўртта муваффақиятли уринишдан бирида насиб этди. Бешинчи уриниш эса муваффақиятсиз чиқди. Якунда у олтинчи ўринни эгаллади.

Мусобақадаги кутилмаган ҳолатлардан бири — Сямэндаги биринчи босқич ғолиби Минкум Чжан (8,18 м)нинг биринчи уринишдан сўнг мусобақани тарк этиши бўлди. Шунга қарамай, Хитой спортчилари биринчи икки ўринни эгаллашга муваффақ бўлишди:

– Юхай Ши (2023 йилги Осиё ўйинлари бронза соҳиби) 8,21 метр натижа билан ғолиб бўлди.
– Хэн Шу (2023 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпиони) 8,18 метр натижа билан иккинчи бўлди.
– Ямайкалиқ Уэйн Пиннок (ЖЧ–2023 ва Олимпиада–2024 кумуш медал соҳиби) 8,10 метр натижа билан учинчи ўринни эгаллади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг