locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Анвар Анваров — Осиё чемпиони

Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Анвар Анваров — Осиё чемпиони
Фото: Спорт вазирлиги

Хитойнинг Чунсин шаҳрида ўтаётган енгил атлетиканинг сакраш турлари бўйича илк Осиё чемпионатида эркаклар ўртасидаги узунликка сакраш баҳслари якунланди.

Мусобақа Ўзбекистон учун қувончли натижа билан тугади. Ҳамюртимиз Анвар Анваров 8.06 метр натижа қайд этиб, барча рақибларини орқада қолдирди ва Осиё Чемпионати олтин медалини қўлга киритди.

Шу тариқа, Анвар Анваров узунликка сакраш бўйича ушбу тарихий чемпионатнинг ўз йўналишида илк чемпиони сифатида номини тарихга муҳрлади.

Эътиборлиси, Анваров сўнгги уч кун ичида кетма-кет иккита йирик халқаро мусобақада қатнашиб, ҳар иккаласида ҳам совринли натижа қайд этишга муваффақ бўлди. Бу эса унинг юқори спорт формаси ва барқарорлигини яна бир бор намоён этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг