locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Анвар Анваров Хитойдаги “Ёрқин лига”нинг биринчи босқичида иштирок этди

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Анвар Анваров Хитойдаги “Ёрқин лига”нинг биринчи босқичида иштирок этди
Расм: Olympic.uz Анвар Анваров

Хитойнинг Сямэн шаҳрида енгил атлетика бўйича “Ёрқин лига” мусобақаларининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Эркаклар ўртасида узунликка сакраш баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси вакили Анвар Анваров қатнашди.

Анваров биринчи уринишда 7,87 метр натижа кўрсатди. Кейинги икки ҳаракати муваффақиятсиз бўлгани сабабли у умумий натижалар жадвалида ўн нафар иштирокчи орасида охирги ўринни эгаллади. Шунга қарамай, бу унинг жорий мавсумдаги энг яхши натижаси бўлди. Энди 24 ёшли спортчи 3 май куни Шанхайда ўтадиган “Ёрқин лига”нинг иккинчи босқичида иштирокини давом эттиради.

Сямэндаги мусобақада беш нафар спортчи сакрашда саккиз метрлик кўрсаткични забт этди. Ғалабани Хитой вакили, Осиё чемпиони Минкум Чжан 8,18 метр натижа билан қўлга киритди. Австралиялик Лиам Адкок (8,15 м) иккинчи ўринни, америкалик Маркиз Денди (8,10 м) эса учинчи ўринни эгаллади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг