Анталияда ўтаётган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шахматчиларидан ёрқин натижа
Жорий йилнинг, 16–21-декабр кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида 9–17 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида шахмат бўйича рапид ва блиц йўналишларида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Нуфузли мусобақада 33 давлатдан 314 нафар спортчи қатнашмоқда. Ўзбекистон ушбу чемпионатда 36 нафар ёш ва истеъдодли шахматчилар билан иштирок этиб, жаҳон миқёсида муносиб рақобат кўрсатмоқда.
Рапид йўналиши якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритиб, жами 6 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.
Медал соҳиблари:
– Оманов Асроржон — 17 ёшгача, олтин
– Бегмуратов Ҳумоюн — 15 ёшгача, олтин
– Олимова Руқия — 13 ёшгача (қизлар), олтин
– Ҳалилова Мадинабону — 15 ёшгача (қизлар), кумуш
– Ботиралиев Абдимажид — 13 ёшгача, кумуш
– Нематиллахонов Нурмуҳаммад — 9 ёшгача, бронза
Шунингдек, чемпионатда рейтинги юқори бўлган бир қатор ўзбекистонлик шахматчилар ҳам муносиб иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 19-декабр куни блиц йўналиши бўйича баҳслар старт олади. Учрашувлар Тошкент вақти билан соат 17:00 дан бошланади.