locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Аниш Гири: «Умид қиламанки, бир кун жаҳон чемпиони бўламан»

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Аниш Гири: «Умид қиламанки, бир кун жаҳон чемпиони бўламан»
Photo: gettyimages

Голландиялик гроссмейстер Chess.com хужжатли фильмида қуйидагиларни сўзлаб берди:

Шахматдаги илк қадамлар ҳақида:

«Мен жуда омадлиман. Онам мени яқин атрофдаги шахмат клубига олиб боришни истаган эди. Борганимизда клуб ёпиқ экан, бошқа клубга бордик. У каттароқ, мураббийлар кўпроқ ва профессионалроқ эди. Агар биринчи клуб очиқ бўлганида ўша клубга кирган бўлар эдим, балки ҳеч қачон кучли шахматчи бўлмас эдим».

Вишванатан Ананд билан ишлаган даври ҳақида:

«2010-йилда Виши Ананд билан ишлаш имконияти бўлди. У ўзининг навбатдаги жаҳон чемпионлиги баҳсига тайёргарлик кўраётган эди. Ўзимча яхши тайёргарлик кўрганман деб ўйлардим, лекин у менинг ҳамма ғояларимга қарши ғоялар билан жавоб берганида ривожланишим учун ҳали узоқ йўл борлигини англадим».

Энг катта ютуғи ҳақида:

«Ҳозиргача энг фахрли ютуғим — 2023-йилда Tata Steel Chess турниридаги ғалаба. Бу дунёдаги энг нуфузли турнирлардан бири ва у менинг мамлакатида ўтказилади. Мен учун бу гўёки хусусий жаҳон чемпионатидай. Умид қиламанки, келажакда ҳақиқий чемпионлик унвони менинг энг катта ютуғим бўлади».

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг