locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андижонлик спортчилар Осиё чемпионатида юқори натижалар қайд этмоқда

Бу ҳақда Андижон спорт бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андижонлик спортчилар Осиё чемпионатида юқори натижалар қайд этмоқда
Фото: Андижон спорт бошқармаси

Жорий йилнинг 11–19-май кунлари Индонезия Республикасида замонавий бешкураш бўйича U-17 ва U-19 ёш тоифалари ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мазкур нуфузли мусобақада Андижон шаҳар 2-сон спорт мактаби ўқувчилари муносиб иштирок этиб, юқори натижаларга эришди.

Хусусан, Қаҳрамонова Меҳринисо яккалик баҳсларида барча рақибларини ортда қолдириб, Осиё чемпиони бўлди ҳамда олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, жамоавий баҳсларда Юлдашева Сабина, Қаҳрамонова Меҳринисо ва Муроталиева Музайяна фахрли 2-ўринни эгаллаб, кумуш медал соҳибаларига айланишди.

Ушбу натижалар келгусида янада юксак марраларни забт этишга мустаҳкам замин яратади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг