locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андижонда «Ўзбек жанг санъати» бўйича ўқув-амалий семинар ўтказилди

Ўзбек жанг санъати асосида соғломлаштириш машқларини кенг жорий этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андижонда «Ўзбек жанг санъати» бўйича ўқув-амалий семинар ўтказилди
Фото: Андижон спорт бошқармаси

Андижон вилоятида Ўзбекистон “Ўзбек жанг санъати” федерацияси ташаббуси билан Андижон вилояти спорт бошқармаси ҳамда Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон “Ўзбек жанг санъати” федерацияси ўртасида имзоланган меморандум доирасида ўтказилиб, унда Миллий гвардиянинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамда курсантлари фаол иштирок этди.

Семинар федерация раиси томонидан олиб борилди. Унда тренерларнинг техник ва тактик билимларини ошириш, шунингдек, ёш спортчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга ўзбек жанг санъатининг жанговор қуроллар билан ишлашга оид техник ва тактик усуллари амалий тарзда намойиш этилди. Машғулотлар орқали жанговор тайёргарликни кучайтириш, реал вазиятларда самарали ҳаракат қилиш кўникмаларини мустаҳкамлашга алоҳида урғу берилди.

Шунингдек, семинар доирасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, айниқса ёшларни спортга жалб этиш бўйича давлат сиёсатда белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шу муносабат билан федерация раиси томонидан тренерларга ўзбек жанг санъати асосида соғломлаштириш машқларини кенг жорий этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг