Андижонда “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларига тайёргарлик кўздан кечирилди
Бугун, 26 июл куни Спорт вазирлиги масъул ходими Ф.Турдиев ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси вакили М.Кучқоров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Андижон вилоятида бўлиб, “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақаларининг навбатдаги ҳудудий босқичига кўрилаётган тайёргарлик ишларини ўрганди.
Ташриф доирасида мусобақалар ўтказилиши мўлжалланган спорт иншоотларининг техник ҳолати, спортчилар учун яратилган шарт-шароитлар, хавфсизлик чоралари ва инфратузилманинг замонавий талабларга мослиги атрофлича кўриб чиқилди.
Андижон Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўтказилган йиғилишда ҳудудий спорт раҳбарлари, федерация ва ассотсиациялар вакиллари иштирок этиб, мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.