Андижонда волейбол мусобақаси ўтказилди
Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ва “11-ноябр — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида спортнинг волейбол тури бўйича эркаклар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди.
Тадбир Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти бирлашган қўмитаси ҳамда Андижон вилояти Спорт бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Мусобақа спорт таълим муасасалари ходимлари ўртасида спорт орқали жамоавий бирдамликни мустаҳкамлаш, касаба уюшмалари фаолиятини кенг тарғиб қилиш ва ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни таъминлашга қаратилди.
Мусобақа натижаларига кўра баҳсларга бой ўйинлар якунида ғолиблар қуйидагича аниқланди:
1-ўрин — Бўстон тумани
2-ўрин — Избоскан тумани
3-ўрин — Булоқбоши тумани
Якунида ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.