Андижонда сузиш бўйича U-11 ва U-13 тоифасидаги ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди
Чемпионат якунларига кўра ғолиб ҳамда совриндорлар муносиб тақдирланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Мазкур мусобақа Андижон шаҳар 2-сон спорт мактабининг замонавий сузиш ҳавзасида ўтказилмоқда. Унда республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 400 нафардан ортиқ иқтидорли ёш сузувчилар ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб бормоқда.
Мусобақа давомида иштирокчилар сузишнинг турли масофаларида ўз куч ва маҳоратларини синовдан ўтказмоқдалар. Чемпионат якунларига кўра ғолиб ҳамда совриндорлар муносиб тақдирланади.
Чемпионат ёш спортчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг спорт маҳоратини янада ошириш ҳамда келажакда мамлакатимиз шарафини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қиладиган истеъдодли спортчиларни саралаб олишга хизмат қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист