Андижонда спортчиларга байрам совғалари топширилди
Байрам арафасида янги спорт экипировка, формалари топширилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Андижон спорт бошқармаси
Юртимизда спортни ривожлантириш, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш ва улар учун қулай шароитлар яратиш борасидаги ишлар доимий равишда амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан Андижон вилоятидаги барча спорт таълим муассасалари ўқувчи-спортчиларига байрам арафасида янги спорт экипировка, формалари топширилди.
Мазкур тадбир ёш спортчиларнинг машғулотларга бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга хизмат қилади.