locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андижонда спорт селекцияси ойлиги доирасида мусобақалар ўтказилмоқда

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор спортчилар диплом, медал ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андижонда спорт селекцияси ойлиги доирасида мусобақалар ўтказилмоқда
Фото: Андижон спорт бошқармаси

Андижон шаҳар 4-сон политехникуми спорт залида спорт селекцияси ойлиги доирасида ёш спортчиларни аниқлаш ва селекция қилиш мақсадида кичик ўсмирлар ўртасида спорт курашларининг эркин кураш тури бўйича Андижон вилояти прокурори кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Андижон вилояти прокурори М. Абдуҳакимов, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари К. Комилов ҳамда Андижон вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Ў. Тошпоълатов иштирок этиб, ёш спортчиларга омад тиладилар.

Мусобақа давомида ёш полвонлар турли вазн тоифаларида беллашиб, ўз маҳоратларини намойиш этдилар ҳамда иқтидорли спортчилар саралаб олинди.

Беллашувлар якунига кўра қуйидаги спортчилар ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олдилар:

38 кг вазн тоифаси:
1-ўрин Раимжонов Темурбек
2-ўрин Махмудов Оятиллоҳ
3-ўрин Зиёвуддинов Шохжахон
3-ўрин Мўйдинов Абдулазиз

41 кг вазн тоифаси:
1-ўрин Комилов Жасурбек
2-ўрин Юлчиев Муҳаммадабдуллох
3-ўрин Абдураҳмонов Ҳасанбой
3-ўрин Бегижонов Фирдавс

48 кг вазн тоифаси:
1-ўрин Мамиров Абдулборий
2-ўрин Эргашбоев Авазбек
3-ўрин Мадаминжонов Муҳаммадсолих
3-ўрин Ғаниев Довудбек

57 кг вазн тоифаси:
1-ўрин Бозоров Шерёздан
2-ўрин Тўлқинбоев Диёрбек
3-ўрин Қолдошев Бобур
3-ўрин Исмоилов Муҳаммадали

68 кг вазн тоифаси:
1-ўрин Қобулов Фарҳод
2-ўрин Боходиров Билол
3-ўрин Турсуналиев Муҳаммадали
3-ўрин Игамбердиев Қосимжон

75 кг вазн тоифаси:
1-ўрин Олмасов Муҳаммадсолих
2-ўрин Махмуджонов Муҳаммадризо
3-ўрин Раҳмонжонов Олимжон
3-ўрин Орипов Ҳамидиллоҳ

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор спортчилар диплом, медал ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг