Андижонда спорт селекцияси ойлиги доирасида «Andijan Challenge» мусобақаси ўтказилди
Ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: O'zbekiston taekvondo WT assotsiatsiyasi
Мусобақа Андижон Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ташкил этилиб, унда болалар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги беллашувлар бўлиб ўтди. (https://sport.uz/andijon-sport/news/df5c9e45-e614-4091-8c36-0f918e2852fa)
Мазкур мусобақани ўтказишдан асосий мақсад — ёш спортчиларни саралаб олиш, уларнинг маҳоратини ошириш ҳамда таэквондо WT спорт турини оммалаштиришдан иборат эди. Мусобақа давомида иштирокчилар юқори тайёргарлик, куч ва техник маҳорат намойиш этдилар.
Беллашувлар якунига кўра, ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Розикжон Султонмуродов
Журналист