locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андижонда спорт курашлари бўйича вилоят прокурори кубоги мусобақалари якунланди

Тадбир якунида ғолиб ва совриндор спортчилар диплом, медал ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андижонда спорт курашлари бўйича вилоят прокурори кубоги мусобақалари якунланди
Фото: Андижон вилояти спорт бошқармаси

Андижон шаҳар 4-сон политехуникуми спорт залида юнон-рум кураши бўйича ёшлар ўртасида вилоят прокурори кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада вилоятнинг турли ҳудудларидан келган ёш полвонлар иштирок этиб, турли вазн тоифаларида ўзаро беллашдилар.

Мусобақанинг асосий мақсади ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг маҳоратини ошириш ҳамда иқтидорли полвонларни саралаб олишдан иборат бўлди. Беллашувлар қизғин ва муросасиз кечди.

Мусобақа якунларига кўра қуйидаги спортчилар ғолиб ва совриндорлар сифатида эътироф этилди:

38 кг вазн тоифаси:
1-ўрин — Абдувахобов Ҳожиакбар
2-ўрин — Ғофуржонов Муҳаммадсафо
3-ўрин — Фозилов Муҳаммадали
3-ўрин — Шарифжонов Муҳаммадсоҳиб

41 кг вазн тоифаси:
1-ўрин — Якубеков Мавлон
2-ўрин — Сотволдиев Ояттило
3-ўрин — Норматов Муҳаммадқодир
3-ўрин — Комилов Жасур

48 кг вазн тоифаси:
1-ўрин — Мамажонов Бекзод
2-ўрин — Дурбеков Муҳаммадризо
3-ўрин — Собиржонов Абдумўмин
3-ўрин — Машрабов Элбек

57 кг вазн тоифаси:
1-ўрин — Обидов Абдулло
2-ўрин — Шокиров Асадилло
3-ўрин — Шамсиддинов Хондамир
3-ўрин — Одилжонов Абдулло

68 кг вазн тоифаси:
1-ўрин — Убайдуллаев Мирзаабдулло
2-ўрин — Қобулов Фарҳод
3-ўрин — Тўлқинбоев Ахлиддин
3-ўрин — Орифжонов Пахлавон

75 кг вазн тоифаси:
1-ўрин — Улуғбеков Зафар
2-ўрин — Нематов Ҳаётбек
3-ўрин — Абдуқаҳҳоров Абдулло
3-ўрин — Абдураҳимов

Тадбир якунида ғолиб ва совриндор спортчилар диплом, медал ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, ёш полвонларни тайёрлаган мураббийларга миннатдорчилик билдирилган ҳолда ташаккурномалар ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг