locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андижонда спорт курашлари бўйича вилоят прокурори кубоги мусобақалари давом этмоқда

Ғолиб ва совриндор спортчилар диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андижонда спорт курашлари бўйича вилоят прокурори кубоги мусобақалари давом этмоқда
Фото: Андижон спорт бошқармаси

Андижон шаҳар 4-сон политехуми спорт залида аёллар кураши бўйича вилоят прокурори кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда ёш полвон қизлар турли вазн тоифаларида беллашиб, ўз маҳоратларини намоён этдилар ва иқтидорли спортчилар саралаб олинди.

Беллашувлар якунга кўра қуйидаги спортчилар ғолиб ва совриндорлар қаторида жой олдилар:

46 кг вазн тоифаси:
1-ўрин — Қобулова Зухра (Бўстон тумани)
2-ўрин — Қобилжонова Ҳабиба (СЯКТИСМ)
3-ўрин — Мамирова Ҳуснилол (СЯКТИСМ)
4-ўрин — Абдураҳмонова Чарос (Марҳамат тумани)

54 кг вазн тоифаси:
1-ўрин — Абдураҳмонова Сабрина (СЯКТИСМ)
2-ўрин — Шавкатбекова Мубина (СЯКТИСМ)
3-ўрин — Орибжонова Мубина (СЯКТИСМ)
4-ўрин — Жакбарлиева Нигина (Балиқчи тумани)

Ғолиб ва совриндор спортчилар диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, тақдирлаш маросимида спорт ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фахрийлар Андижон вилояти прокуратураси номидан кўкрак нишонлари билан тақдирландилар.

Айни пайтда вилоят прокурори кубоги доирасида юнон-рум кураши бўйича мусобақалар ҳам давом этмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг