Андижонда синхрон сузиш бўйича халқаро маҳорат дарси ўтказилмоқда
Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида 2–4-октябрь кунлари синхрон сузиш бўйича халқаро ўқув семинар бўлиб ўтмоқда.
Мазкур машғулотларда россиялик Олимпия ва Жаҳон ўйинлари чемпиони Елена Юревна Азарова бевосита иштирок этиб, синхрон сузиш бўйича билим ва кўникмаларни оширишга қаратилган маҳорат дарслари, семинар ҳамда амалий машғулотларни олиб бормоқда.
Тадбир давомида спортчиларга техник ва назарий билимлар билан биргаликда халқаро талабларга мос машқлар ва услублар намойиш қилиниб, жаҳон миқёсида қўлланилаётган янги ёндашувлар ўргатилмоқда.
Мазкур семинар спортчиларимиз маҳоратларини ошириш, замонавий тажрибаларни ўзлаштириш ҳамда синхрон сузиш бўйича билим ва кўникмаларини халқаро мезонлар даражасига кўтаришга хизмат қилмоқда/