Андижонда паралимпия спортчилари учун яратилган шароитлар ўрганилди
Еришилаётган натижалар ва келгусидаги режалари муҳокама қилинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев Андижон вилоятига хизмат сафари билан бўлиб, Андижон шаҳридаги қиличбозлик мажмуаси ҳамда Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида паралимпиячи спортчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди.
Шунингдек, ташриф давомида паралимпия йўналишида таҳсил олаётган ўқувчилар ҳамда уларнинг мураббийлари билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда спортчиларнинг тайёргарлик жараёни, еришилаётган натижалар ва келгусидаги режалари муҳокама қилинди.
Мазкур ташриф ҳудудларда паралимпия спортин янада ривожлантириш, ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг профессионал спортга йўналтирилишида муҳим аҳамият касб этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист