Андижонда «Ҳоким олимпиадаси» давом этмоқда
Юқори натижаларни қайд этган иштирокчилар ғолибликни қўлга киритди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Андижон спорт бошқармаси
Андижонда спортнинг оғир атлетика тури бўйича “Ҳоким олимпиадаси” спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
Балиқчи тумани спорт мактабида ўтказилган оғир атлетика бўйича мусобақада 120 нафардан ортиқ спортчи 8 та вазн тоифасида ўзаро баҳс олиб борди.
Қизғин ва муросасиз кечган беллашувлар якунида энг юқори натижаларни қайд этган иштирокчилар ғолибликни қўлга киритди.
Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида туман ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси масъул ходимлари ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Андижон вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи иштирок этиб, ғолибларга диплом ҳамда эсдалик совғаларини топширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист