locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андижонда Ҳоким олимпадаси мусобақалари давом этмоқда

Якуний натижаларга кўра, ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва медаллар билан тақдирланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андижонда Ҳоким олимпадаси мусобақалари давом этмоқда
photo: sport vazirligi

Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бокс бўйича “Андижон шаҳар ҳокими олимпадаси” мусобақаси бўлиб ўтди. Тадбирнинг очилиш маросимида шаҳар ҳокими ўринбосари, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси ижрочи директори ҳамда спорт мактаблари раҳбарлари иштирок этди.

Мусобақаларда 13–14 ёш тоифасидаги спортчилар 10 та вазн йўналишида беллашдилар. Унда спорт мактаблари, хусусий спорт клублари ва умумтаълим муассасалари қошидаги спорт тўгараклари вакиллари қатнашиб, ғолиблик учун муросасиз кураш олиб бордилар.

Якуний натижаларга кўра, ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва медаллар билан тақдирланди. Ўз вазн тоифаларида энг юқори натижани қайд этган спортчилар мусобақанинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг