locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андижонда MMA бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди

Бу ҳақда Андижон спорт бошқармаси хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андижонда MMA бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди
Фото: Андижон спорт бошқармаси

Андижон шаҳридаги “Universal” спорт мажмуасида аралаш жанг санъати (MMA) бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Фазлиддин Бердиев, Ўзбекистон аралаш жанг санъати ассоциацияси ижрочи директори Тўраев Муродхон, шунингдек, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов иштирок этиб, спортчиларга омад ва зафарлар тиладилар.

Мусобақада U15, U17, U20 ёшдаги Республикамизнинг барча ҳудудларидан келган спортчилар ўз вазн тоифаларида ғолиблик учун баҳсларга киришдилар.

Мазкур мусобақа MMA спорт турини оммалаштириш ва ёшлар ўртасида соғлом рақобатни кучайтиришга хизмат қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг