Андижонда «Мен ғолиб» шиори остида оммавий югуриш марафони бўлиб ўтди
Бугун Андижон шаҳрида 14-январ — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, ҳарбий хизматчилар ҳамда ёшлар ўртасида «Мен ғолиб» шиори остида оммавий югуриш марафони ташкил этилди.
Мазкур спорт тадбири Андижон шаҳридаги 24/7 кўчаси ва ECO парк ҳудудида бўлиб ўтди. Марафоннинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари К. Комилов марафончиларга муваффақият тилаб, бундай спорт тадбирларининг ёшлар тарбиясидаги аҳамиятини алоҳида таъкидладилар.
Марафон якунларига кўра ғолиб ва совриндорлар қуйидагича аниқланди:
Эркаклар ўртасида:
1-ўрин — Искандаров Вохид Мудофаа вазирлиги шарқий ҳарбий округи
2-ўрин — Ғофуржонов Дилшод (АДПИ)
3-ўрин — Махаммаджонов Муҳаммадсодиқ АОПСТТМ
Аёллар ўртасида:
1-ўрин — Усмонова Дилшода (АДПИ)
2-ўрин — Мамирова Насима (Қўрғонтепа туман спорт мактаби)
3-ўрин — Раҳимжонова Назмина (Жалақудуқ туман спорт мактаби)
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида:
1-ўрин — Баҳриддинов Абдужаббор (ИИБ)
2-ўрин — Кимсанов Шамсиддин (ИИБ)
3-ўрин — Азимов Озодбек (Миллий гвардия)
Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.