Андижонда кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда
Мусобақанинг иккинчи кунида 61, 70, 79, 92 ва 125 кг вазн тоифаларида баҳслар ўтказилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Андижон шаҳридаги “Универсал” спорт мажмуасида спортнинг эркин ва аёллар кураши бўйича ёшлар ўртасида ( У 20) Ўзбекистон чемпионати беллашувлари давом этмоқда.
Мусобақанинг иккинчи кунида 61, 70, 79, 92 ва 125 кг вазн тоифаларида баҳслар ўтказилиб, кучли рақобат остида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Ғолиб ва совриндор спортчиларни Андижон вилояти ҳокими ўринбосари К.Комилов, вилоят прокурори М.Абдуҳакимов, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси вакили М.Икромҳожаев ҳамда Андижон вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Ў.Тошпўлатов тақдирлади.
Чемпионатда республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ёш полвонлар ўз маҳорати ва юқори жисмоний тайёргарлигини намоён этмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист