Андижонда футзал бўйича Биринчи лига 3-тури бошланди
Беллашувлар юқори савияда ташкил этилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Ўзбекистон футзали
Бугун Андижон шаҳридаги “Universal” спорт мажмуасида футзал бўйича мамлакат миллий биринчилиги — Биринчи лига мусобақасининг 3-тур учрашувларига расман старт берилди.
Республикасининг турли ҳудудларидан ташриф буюрган жамоалар иштирокида ўтаётган беллашувлар юқори савияда ташкил этилмоқда ҳамда футзал мухлислари эътиборини ўзига тортмоқда.
Жамоалар мусобақа жадвалидаги ўринларини яхшилаш учун бор куч ва имкониятларини ишга солмоқда. Учрашувлар профессионал ҳакамлар томонидан бошқарилиб, мусобақа регламентига тўлиқ риоя этилган ҳолда ўтказилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист