Андижонда фиджитал спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақаларига старт берилди
Мусобақа доирасида баҳслар 30 октябр санасига қадар давом этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Андижон давлат чет тиллари институти спорт залида фиджитал спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки куни фиджитал - футбол йўналишида баҳслар билан бошланди.
Иштирокчилар дастлаб рақамли (виртуал) босқичда ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди, сўнг эса спорт залида анъанавий мини футбол ўйини орқали ғалаба учун кураш олиб бордилар.
Фиджитал спорт бу рақамли ва жисмоний спортни уйғунлаштирувчи янги йўналиш бўлиб, иштирокчилардан нафақат виртуал ўйин маҳоратини, балки ҳақиқий спортдаги жисмоний тайёргарликни ҳам талаб қилади.
Мусобақа доирасида фиджитал баскетбол, just dance ва ласертаг йўналишлари бўйича баҳслар 30-октябр санасига қадар давом этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист