Андижонда «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида шахмат ва шашка мусобақаларига старт берилди
Мусобақа якунида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Андижон шаҳрида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг мактаблараро шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
“Универсал” спорт мажмуасида ўтказилган беллашувларда 1–4, 5–8 ҳамда 9–11-синф ўқувчилари шахмат бўйича, 1–4, 5-11-синф ўқувчилари эса шашка йўналишида ўзаро куч синашди. Мусобақа якунида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.
“Беш ташаббус олимпиадаси” ўқувчилар ўртасида спорт ва интеллектуал рақобат, дўстлик, ҳамжиҳатлик ва фаол ҳаёт тарзини тарғиб қилувчи муҳим ташаббус бўлиб хизмат қилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист