Андижонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаларига старт берилди
Беллашувлар 2 ноябрга қадар давом этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Қўрғонтепа тумани спорт мактабида ўсмирлар ва қизлар ўртасида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Бугун старт олган мазкур нуфузли мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 400 нафарга яқин иқтидорли спортчилар ғолиблик учун куч синашмоқда.
Регламентга кўра, дастлаб мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Маросимда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Қўрғонтепа тумани ҳокими Алишер Ҳалилов ҳамда Андижон вилоят Спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов, Республика белбоғли кураш федерацияси бош котиби Абдухалил Маликовлар иштирок этишиб спортчиларга омад тилашди ва мусобақанинг дастлабки ғолиб ва совриндорларини тақдирлашди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист