locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андижонда бадиий гимнастика бўйича Республика очиқ чемпионати ўтказилди

Ғолиблар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андижонда бадиий гимнастика бўйича Республика очиқ чемпионати ўтказилди
Фото: Андижон спорт бошқармаси

Андижон шаҳридаги Универсал спорт мажмуасида спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича U-5–U-17 ёш тоифаларидаги қизлар ўртасида Республика очиқ чемпионати юқори савияда ташкил этилди.

Мусобақада республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган спортчилар ўзаро маҳорат синовидан ўтиб, қизиқарли ва муросасиз баҳсларда иштирок этдилар. Якунда ўз ёш тоифаларида ғолиб ва совриндор бўлган иштирокчилар диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, тақдирлаш маросимида бадиий гимнастика спорт турини ривожлантириш, ёш спортчиларни тарбиялаш ва юқори натижаларга эришишда муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ мураббийлар ҳам алоҳида эътироф этилиб, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг