Андижонда бадиий гимнастика бўйича минтақавий беллашувлар якунланди
Андижон вилоятида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақаларининг бадиий гимнастика йўналиши бўйича минтақавий босқич беллашувлари якунланди. Хўжаобод туманида ўтказилган тўртинчи минтақавий босқичда Қўрғонтепа, Хўжаобод, Жалақудуқ туманлари ҳамда Хонобод шаҳридан 15–17 ёш тоифасидаги иқтидорли гимнастикачи қизлар иштирок этишди. Беллашувлар нафис ва ўзига хос чиқишлар билан бой бўлди.
Иштирокчиларнинг чиқишлари ижро техникаси, ҳаракатлар аниқлиги ва гимнастика элементларининг мукаммал бажарилишига кўра ҳакамлар ҳайъати томонидан пухта баҳоланди.
Мусобақа якунида ҳар бир ҳудуддан энг яхши натижаларни қайд этган гимнастикачилар ғолиб, деб эълон қилинди.
Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалар билан тақдирланди ҳамда вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.