locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Андижон» жамоасининг Анталиядаги иккинчи босқич йиғинни бошланди

Олдинда яна машғулотлар ва ўртоқлик учрашувлари кутиб турибди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Андижон» жамоасининг Анталиядаги иккинчи босқич йиғини бошланди
Фото: Андижон ПФК

"Андижон" жамоамиз учун Анталиядаги йиғининг иккинчи босқичи расман старт олди. Футболчиларимиз янги босқични юқори кайфият ва катта иштиёқ билан бошлашди.

Куннинг биринчи қисмида жамоа тренажёр залида шуғулланиб, жисмоний тайёргарлик устида иш олиб борди. Бу машғулотлар футболчиларнинг куч-қувватини ошириш, тикланиш ва янги босқичга тайёр ҳолда кириш учун муҳим аҳамият касб этади.

Куннинг иккинчи машғулоти эса майдонда ташкил этилди. Табиат ҳам жамоамизга ўзгача кайфият бағишлади — ёмғир ёғиб турди ва бу машғулот жараёнини янада ёқимли ва фойдали қилди. Салқин ҳаво ва намлик футболчиларнинг ҳаракатчанлигига ижобий таъсир кўрсатди.

"Андижон" жамоаси йиғин давомида тактик тайёргарлик, жамоавий ўйинни шакллантириш ва мавсум олдидан энг яхши формага кириш устида изчил иш олиб боради. Олдинда яна машғулотлар ва ўртоқлик учрашувлари кутиб турибди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг