Андижон вилоятида ёшлар куни муносабати билан спорт мусобақалари ўтказилмоқда
Тадбир якунланганда фаол иштирок этган ёшлар вилоят спорт бошқармаси томонидан муносиб рағбатлантирилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Андижон спорт бошқармаси
Ёшлар куни муносабати билан Андижон вилоятининг Избоскан тумани Тўрткўл МФЙ ҳудудида жойлашган касб-ҳунар техникмуда вилоят спорт бошқармаси ходимлари бошчилигида навбатдаги спорт тадбирлари ташкил этилди.
Тадбир доирасида спортнинг бир қатор турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Жумладан, теннис, армрестлинг ҳамда қизлар ва ўғил болалар ўртасида енгил атлетиканинг 30 ва 100 метрга югуриш йўналишлари бўйича беллашувлар ташкил этилди.
Мазкур спорт тадбирлари ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, уларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш, шунингдек, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.
Тадбир якунланганда фаол иштирок этган ёшлар вилоят спорт бошқармаси томонидан муносиб рағбатлантирилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист