locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андижон вилоятида ўқувчи ёшлар билан спортнинг камондан отиш тури бўйича маҳорат дарслари ўтказилди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андижон вилоятида ўқувчи ёшлар билан спортнинг камондан отиш тури бўйича маҳорат дарслари ўтказилди
PHOTO: Telegram

Ёшларнинг таътил вақтидаги бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш мақсадида Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан М.Юсуф номидаги ихтисослаштирилган мактаб ҳамда 34-сонли Жасорат мактаби ўқувчи ёшлари билан маҳорат дарслари ташкиллаштирилди.

Машғулот давомида ўқувчи ёшларга камондан отишнинг сир-асрорлари ўргатилиб, нишонга олиш, отиш тартиблари, диққатни жамлаш хусусида мутахассис мураббийлар томонидан тушунчалар берилди.

Ўқувчи ёшлар ўз мерганлик маҳоратларини синаб кўриш билан биргаликда ўзларини қизиқтирган саволларига мураббийлардан маълумотлар олишди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг