Андижон вилоятида сузиш бўйича «Вилоят ҳокими олимпидаси» мусобақаларига старт берилди
Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ёш спортчиларнинг маҳоратини синовдан ўтказиш ва истеъдодларни аниқлашга қаратилган «Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари» спорт мусобақаларининг сузиш бўйича ҳудудий босқич беллашувлари ўтказилмоқда.
Тантанали очилиш маросимида вилоят спорт соҳаси вакиллари, жумладан Андижон вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпо‘латов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси ижрочи директори Машҳурбек Кучкаров, шунингдек, Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази директори Иқболжон Хайдаров ҳамда бир қатор мутасаддилар иштирок этиб, ёш спортчиларга омад ва зафарлар тиладилар.
Мусобақада вилоятнинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган 13–14 ёш тоифасидаги ўғил ва қизлар сузиш бўйича ўзаро беллашиб, ўз тайёргарлик даражаси ва спорт маҳоратини намоён этмоқдалар.
Мазкур мусобақалар орқали ёш спортчилар ўртасида соғлом рақобатни кучайтириш баробарида, келажакда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган истиқболли иқтидорлар саралаб олинади.