locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андижон вилоятида спорт соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди

Уларни кейинги босқичларга сифатли тайёрлаш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андижон вилоятида спорт соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди
Фото: Спорт вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан ҳудудларда спорт соҳасида амалга оширилаётган ишлар доимий равишда ўрганиб борилмоқда. Хусусан, хизмат сафари билан Андижон вилоятига ташриф буюрган Ф.Турдиев вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ў.Тошпўлатов билан ҳамкорликда вилоятда ўрганиш ишларини амалга оширди.

Ташриф давомида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақаларининг биринчи босқичини ташкил этиш жараёнлари, ташкилий ишлар ҳамда иштирокчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди.

Шунингдек, ўрганиш жараёнида вилоят спорт инфратузилмасининг ҳолати атрофлича таҳлил қилинди. Мавжуд спорт иншоотларидан самарали фойдаланиш, уларни янада ривожлантириш ҳамда ёшлар ўртасида спортни кенг оммалаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўрганиш якунида масъулларга мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва уларни кейинги босқичларга сифатли тайёрлаш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг