Андижон вилоятида оммавий югуриш марафонлари ўтказилди
Бу ҳақда Андижон вилояти спорт бошқармаси хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Andijon viloyati sport boshqarmasi
Андижон туманидаги Янги Андижон массивида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммавий спортни ривожлантиришга қаратилган югуриш марафонлари бўлиб ўтди.
Унда 8 минг нафардан зиёд иштирокчи Янги Андижон массивида старт олиб, Ватанпарвар боғигача бўлган масофани босиб ўтди. Тадбир доирасида “Ҳарбий югур”, “Талаба-югур” ва “Инсон учун” йўналишларида оммавий югуриш марафонлари ташкил этилди.
Мазкур спорт тадбири аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш, ёшларни спортга кенг жалб этиш ҳамда соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга хизмат қилди.
Марафон якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.