locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андижон ҳудудий чемпионларни чорлайди!

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Андижон ҳудудий чемпионларни чорлайди!
PHOTO: Telegram

Мамлакатимиз футзал ишқибозлари яна бир қизиқарли мусобақа арафасида турибди. Шу йилнинг 26-31-май саналарида Андижон шаҳридаги “Universal” спорт мажмуасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон футзал федерациялари шаъфелигида ҳудудий лига ғолиблари ўртасида Республика турнири ўтказилади.

Мусобақада мамлакатимизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳридан жами 18 та жамоа иштирок этиши кутилмоқда. Кеча ЎФАда мазкур мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Zoom тизими орқали барча иштирокчи жамоалар мураббийлари кўз ўнгида онлайн ҳолда ташланган қуръага кўра жамоалар 3 тадан 6 та гуруҳга тақсимланди.

Мусобақа Регламентига мувофиқ ўйинлар бир даврали тизимда ўтказилади. Гуруҳларда биринчи ўринни эгаллаган жамоалардан ташқари энг яхши кўрсаткични қайд этган иккинчи ўрин соҳибларидан яна иккитасига плей-офф йўлланмаси берилади. Чорак финалдан эътиборан эса ўйинлар олимпиада тизимида давом этади.

Республика турнири ғолиби махсус кубокдан ташқари июн ойида Жиззах шаҳрида бўлиб ўтадиган мамлакат миллий чемпионати – Олий лигага ўтиш турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг