Андижон спортчилари каноэ ва байдарка бўйича Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этди
Бу ҳақда Андижон спорт бошқармаси хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Андижон спорт бошқармаси
2026 йил 24–27-апрель кунлари Хитой Халқ Республикасининг Хефей шаҳрида катталар ўртасида каноэ ва байдарка бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Унда Андижон вилояти спортчилари муваффақиятли иштирок этиб, юқори натижаларни қайд этишди.
Мусобақа якунларига кўра,
1-ўрин соҳиблари:
Махкамов Шахриёр – байдарка бўйича 1000 метр масофада 1-ўрин,
Зарубин Александр – байдарка бўйича 5000 метр масофада 1-ўрин.
2-ўрин соҳиблари:
Шерзодова Шохсанам – каноэ бўйича яккалик 200 метрда 2-ўрин, жуфтлик 200 метрда 2-ўрин,
Закирова Нилуфар – каноэ бўйича жуфтлик 200 метрда 2-ўрин.
3-ўрин соҳиби:
Қодиржонова Муатар – каноэ бўйича 1000 метр масофада 3-ўрин.
Розикжон Султонмуродов
Журналист