Андижон шаҳрида «Ҳоким олимпиадаси» доирасида теннис мусобақалари бўлиб ўтди
Ғолиблар дипломлар, медаллар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Андижон спорт бошқармаси
Андижон шаҳридаги 2-сон спорт мактабида “Ҳоким олимпиадаси” доирасида теннис бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.
Мазкур спорт беллашувларида спорт таълим муассасалари, хусусий спорт клублари ҳамда якка тартибда фаолият юритаётган тренерлар томонидан тайёрланган 13–14 ёшли иқтидорли спортчилар иштирок этди
Мусобақалар давомида ёш теннисчилар ўртасида қизғин ва муросасиз баҳслар кечиб, иштирокчилар ўз маҳорати, чаққонлиги ва спортга бўлган иштиёқини намоён этдилар.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор бўлган иштирокчилар Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан дипломлар, медаллар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист