Андижон шаҳрида бадиий гимнастика бўйича «Ҳоким олимпиадаси» мусобақалари бўлиб ўтди
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва медаллар билан тақдирланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Андижон спорт бошқармаси
Андижон шаҳридаги гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида бадиий гимнастика бўйича “Андижон шаҳар ҳокими олимпиадаси” мусобақалари ташкил этилди. Мусобақалар “Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари” ҳамда “Президент Олимпиадаси” дастурлари доирасида ўтказилди.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Спорт вазирлиги вакили Ф. Турдиев ҳамда Андижон вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Ў. Тошпо‘латов иштирок этиб, қатнашчиларга омад ва юқори натижалар тилади.
Қизғин ва муросасиз кечган беллашувлар якунида энг кучлилар аниқланди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва медаллар билан тақдирланди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист