locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Andijon Open International Taekwondo WT Championships: 1-кун ғолиблари тақдирланди

Ғолибларга диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Andijon Open International Taekwondo WT Championships: 1-кун ғолиблари тақдирланди
Фото: Андижон спорт бошқармаси

Андижон вилоятида ўтказилаётган “Andijan Open International Taekwondo WT Championships” халқаро турнири доирасида мусобақаларнинг биринчи куни ғолиблари тақдирланди. Кун давомида ёшлар, ўсмирлар ҳамда катталар тоифаларида қизғин ва муросасиз баҳслар бўлиб ўтди.

Универсал Спорт Мажмуасида ташкил этилган беллашувларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан ҳамда Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондан ташриф буюрган спортчилар ўз маҳоратини намойиш этдилар. Ҳар бир вазн ва ёш тоифасида кучли рақобат кузатилиб, иштирокчилар юқори тайёргарлик даражасини кўрсатдилар.

Мусобақанинг биринчи куни якунларига кўра, ўз вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, тантанали равишда тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда ғолибларга диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг