Ана холос! Ҳамзат Чимаев ва Дрикус дю Плесси ўртасидаги жанг барбод бўлиши мумкин
Бошқа спорт турлари
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: firstsportz.com
Ўрта вазн тоифасида амалдагӣ UFC чемпиони Дрикус дю Плесси ва камар учун даъвогар Ҳамзат Чимаев ўртасидаги жанг ўтказилмаслиги мумкин. Бу ҳақда инсайдер Кевин Айоле хабар бермоқда.
“Мен докторлардан дю Плесси жароҳат олганини эшитдим, бироқ бу хабар ҳали расман тасдиқланмаган. Агар бу ҳақиқат бўлса, дю Плесси ва Чимаев UFC 317 турнирида ўзаро жанг қила олмайди”, - дейди Айоле.
Эслатиб ўтамиз, Чимаев ўзининг сўнгги жанги ўтган йилнинг октябр ойида Роберт Уиттакерга қарши ўтказиб, биринчи раунддаёқ ғалаба қозонганди.
Умуман олганда, Ҳамзат фаолияти давомида 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган, шундан 12 тасида рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган.