Ҳамзат Чимаев RAF Moscow турнирида Тайрон Вудлига қарши жанг қилади
Собиқ UFC чемпиони Ҳамзат Чимаев навбатдаги жангини собиқ UFC ярим оғир вазн чемпиони Тайрон Вудлига қарши ўтказади. Бу ҳақда RAF (Real American Freestyle) ташкилоти расман маълум қилди. Жанг 5-сентябрь куни Москвада бўлиб ўтадиган RAF Moscow турнирининг марказий баҳси бўлади.

Маълум қилинишича, ушбу тўқнашув эркин кураш қоидалари бўйича ташкил этилади. Чимаев ҳозирда UFC'да Шон Стриклендга қарши реванш жангини кутмоқда, бироқ фаол спорт формасини сақлаб қолиш мақсадида RAF турнирида иштирок этишга қарор қилган.
Қизиғи шундаки, Тайрон Вудли бундан аввал ҳам RAF доирасида жанг қилишга розилик берган. У 22-август куни турнирнинг бошқа оқшомида Хоакин Баклига қарши баҳс олиб боради. Агар ушбу учрашувда жиддий жароҳат олмаса, орадан икки ҳафта ўтиб Ҳамзат Чимаевга қарши гиламга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳамзат Чимаев RAF'даги сўнгги иштирокида Диллон Денисни мағлуб этганди. Тайрон Вудли эса узоқ танаффусдан сўнг яна фаол иштирок эта бошлади ва энди кетма-кет икки йирик RAF турнирида қатнашишга тайёргарлик кўрмоқда.