locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қамаши ва Яккабоғ туманларидаги спорт мактабларининг фаолияти ва ёшлар билан ишлаш самарадорлиги ўрганилди

16-30 ёш оралиғидаги аҳолини спортга янада кенг жалб этиш режалари муҳокама қилинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қамаши ва Яккабоғ туманларидаги спорт мактабларининг фаолияти ва ёшлар билан ишлаш самарадорлиги ўрганилди
Фото: Olympic.uz

Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбариятининг Қашқадарё вилоятига амалга оширган хизмат сафари доирасида ҳудуднинг қатор туман ва шаҳарлари ўрганилди. Ташриф давомида спорт мактаблари ҳамда таълим муассасаларида ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди.

Ўрганиш ишларида вилоят ҳокими Муроджон Азимов мутасаддиларга ҳамроҳлик қилди. Жумладан, Қамаши туманидаги 52-сонли умумтаълим мактаби ва “Нурли йўл” маҳалла фуқаролар йиғини, Яккабоғ туманидаги 1-сонли спорт мактаби кўздан кечирилди.

Мутасаддилар иштирокида ўтказилган мулоқотларда ёш спортчиларнинг машғулотлар жадвали, спорт мактабларида амалга оширилаётган янги лойиҳалар, ҳудудларда 16-30 ёш оралиғидаги аҳолини спортга янада кенг жалб этиш режалари муҳокама қилинди.

Ташриф доирасида спорт мактабларида бокс, спорт курашлари, таэквондо ва дзюдо каби спорт турлари бўйича Олимпия, жаҳон ва Осиё чемпионлари иштирокида ўтказилган маҳорат дарслари ёшларга унутилмас таассуротлар бағишлади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг