locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алпомиш муз саройи Паралимпиячилар матонати халқаро форуми ва Адаптив спорт фестивалининг тантанали очилиш маросимига мезбонлик қилди

Тадбир доирасида россиялик хоккейчилар иштирокида адаптив хоккей бўйича кўргазмали ўйин ҳам ташкиллаштирилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: Para Olimpiyada

"Алпомиш" муз саройи "Паралимпиячилар матонати" халқаро форуми ва "Адаптив спорт" фестивалининг тантанали очилиш маросимига мезбонлик қилди. Тадбир доирасида россиялик хоккейчилар иштирокида адаптив хоккей бўйича кўргазмали ўйин ҳам ташкиллаштирилди.

Photo: Paralimpiya

Пойтахтимиздаги муҳташам "Алпомиш" муз саройида айни кунларда юртимизда бўлиб ўтаётган "Паралимпиячилар матонати" халқаро форуми ва "Адаптив спорт" фестивалининг тантанали очилиш маросими ташкил этилди.

Photo: Paralimpiya

Тадбир давомида Россия адаптив хоккей федерацияси томонидан Ўзбекистонда ушбу спорт турини ривожлантириш мақсадида спорт жиҳозлари топширилди. Таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури ва "Матонат мактаби" мотиваторларининг мотивацион чиқишлари эса барчада катта таассурот қолдирди. Шунингдек, тадбир давомида россиялик хоккейчилар иштирокида адаптив хоккей бўйича кўргазмали ўйин бўлиб ўтди.

Photo: Paralimpiya

Бир сўз билан айтганда, ушбу форум ва фестиваль ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларнинг матонати ва ҳаётга интилишини ёритувчи, жамиятда инклюзивлик маданиятини мустаҳкамловчи ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи муҳим халқаро майдонга айланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг