locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Almaty Cadet Asian Cup 2026. Мусобақанинг илк куни ўсмирларимиз 12 та медаль қўлга киритишди

Турнирнинг илк куни кадетлар ўртасида 8 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Almaty Cadet Asian Cup 2026. Мусобақанинг илк куни ўсмирларимиз 12 та медаль қўлга киритишди
Фото: O'zbekiston Dzyudo Federatsiyasi

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Бекет Махмутов хотирасига бағишланган Осиё Кубоги бўлиб ўтмоқда.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мусобақада 12 давлатдан келган 500 нафардан зиёд дзюдочи медаллар йўлида татамига чиқяпти. Турнирнинг илк куни кадетлар ўртасида 8 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Дзюдочиларимиз муросасиз кечган беллашувларда 3 та олтин, 2 та кумуш, 7 та бронза, жами 12 та медаль қўлга киритишди.

Бугун Осиё Кубогининг иккинчи куни кадетлар ўртасида ўрта ва оғир вазнлар (ўсмирлар -73, -81, -90, +90 кг; қизлар -57, -63, -70, +70 кг)да ғолиблар аниқланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг