Алишер Юсупов Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди
Шунингдек, уч нафар спортчиларимиз ҳам иштирок этди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Ўзбекистон Дзюдо Федерациясининг расмий канали
Кеча Сербия пойтахти Белград шаҳрида клублар ўртасидаги Европа Чемпионлар Лигаси турнири бўлиб ўтди.
Париж-2024 Олимпиадаси совриндори Алишер Юсупов Франциянинг PSJ клуби таркибида Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди. Ўтган йили ҳам Париж клуби ушбу турнирда чемпион бўлганди.
Музаффарбек Тўрабоев, Шахрам Ахадов ва Шахзодхўжа Шарипов Қозоғистоннинг "Женис" клуби сафида Европа Чемпионлар Лигасининг бронза медалларини қўлга киритди.
Дзюдочиларимизнинг бари ўз ғалабалари билан клубларининг умумий муваффақиятига ҳисса қўшишди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист