locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алина Ҳакимова: Олтнни мақсад қилгандим, аммо финал пойгасида рақибим кучлироқ эканлигини кўрсатди

Ўзбек спортчиси Ар-Риёддаги Ислом бирдамлик ўйинларида дуатлон бўйича Ўзбекистонга кумуш медални тақдим этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Алина Ҳакимова: Олтнни мақсад қилгандим, аммо финал пойгасида рақибим кучлироқ эканлигини кўрсатди
photo: triatlon Uzbekistan

Алина Ҳакимова Ар-Риёддаги Ислом бирдамлик ўйинларида дуатлон бўйича Ўзбекистонга кумуш медални тақдим этди ҳамда ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўзбекистон ҳисобига кумуш медални қўлга киритганимдан жуда хурсандман ва бунинг учун боримни бердим. Олтнни мақсад қилгандим, аммо финал пойгасида рақибим кучлироқ эканлигини кўрсатди.

Йиғин давомида мураббийим Виктор Земцев билан жуда кўп иш олиб борилди. Натижадан мамнун бўлдик ва бунинг учун, албатта, мураббийимга алоҳида ташаккур айтаман.

Ўзбекистон Республикаси Олимпия қўмитаси, Триатлон федерацияси ва ҳомиймиз 7saberга кўрсатилган ёрдам учун чексиз миннатдорчилик билдираман”,-деди триатлон бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг