locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алиев ва Бердимуратов — Будапештдаги рейтинг турнири совриндорлари!

Юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз икки медал билан Венгриядан қайтди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Алиев ва Бердимуратов — Будапештдаги рейтинг турнири совриндорлари!
Расм: Telegram

17–20 июл кунлари Венгрия пойтахти Будапештда спорт курашлари бўйича анъанавий Polyák Imre & Varga János Memorial рейтинг турнири бўлиб ўтди. Унда юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз вакиллари иштирок этди.

72 кг вазн тоифасидаги Абдулло Алиев мусобақа финалигача етиб борди. Грузиялик, Европа чемпионати совриндори Юри Ломадзега қарши ҳал қилувчи баҳсда 2:8 ҳисобида ютқазган ҳамюртимиз кумуш медалга сазовор бўлди. Алиев бугунга қадар U-20 ва U-23 ёшлар ўртасида Осиё чемпиони бўлиб, катталар ўртасидаги қитъа биринчилигида иккинчи ўринни эгаллаган.

82 кг вазнда курашган Жалгасбай Бердимуратов эса бронза медали учун кечган беллашувда россиялик Рафаэл Юнусов устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, юнон-рум кураши бўйича курашчиларимиз Будапештдаги мусобақани икки медал — бир кумуш ва бир бронза билан якунлашди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг